Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

«Росулуллоҳ с.а.в.: Эртага рояни шундай бир кишига бераманки, Аллоҳ унинг қўлида фатҳга етказади. Ўша кечани одамлар роя ўзларидан қайси бирларига берилиши ҳақида зўр бериб тортишиб тонг оттирдилар. Тонг отгач одамлар Росулуллоҳ с.а.в. ҳузурига келишди. Ҳаммалари роя ўзига берилишини умид қилиб турарди. Шунда Пайғамбаримиз с.а.в: Али ибн Абу Толиб қаерда? - деб сўрадилар. Одамлар ё Росулуллоҳ унинг кўзи оғриб қолибди, дейишди. Пайғамбаримиз с.а.в: унга одам юбориб айтиб келинглар, деди. Али келгач Пайғамбаримиз с.а.в унинг кўзига туфладилар ва унинг ҳаққига дуо қилдилар. Шунда Али тузалиб оғримагандек бўлиб қолди. Шундан сўнг Пайғамбаримиз с.а.в унга рояни берди». Муслим бу ҳадисни Абу Ҳурайрадан мана бу лафз билан ривоят қилди:

 

«أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ A قَالَ يَوْمَ خَيْبَرَ: لأُعْطِيَنَّ هَذِهِ الرَّايَةَ رَجُلاً يُحِبُّ اللَّهَ وَرَسُولَهُ، يَفْتَحُ اللَّهُ عَلَى يَدَيْهِ. قَالَ عُمَرُ بْنُ الْخَطَّابِ: مَا أَحْبَبْتُ الإِمَارَةَ إِلاَّ يَوْمَئِذٍ. قَالَ فَتَسَاوَرْتُ لَهَا رَجَاءَ أَنْ أُدْعَى لَهَا، قَالَ: فَدَعَا رَسُولُ اللَّهِ A عَلِيَّ بْنَ أَبِي طَالِبٍ فَأَعْطَاهُ إِيَّاهَا»

«Росулуллоҳ с.а.в. Хайбар кунида: Албатта бу рояни Аллоҳ ва Росулини севадиган бир кишига бераман, Аллоҳ унинг қўлида фатҳга етказади, дедилар. Умар ибн Хаттоб дейди: «Мен амирликни фақат ўша кундагина хоҳлаган эдим». (Абу Ҳурайра айтади) Менга бериб қолармикин деган умидда менда унга зўр иштиёқ туғилди. Росулуллоҳ с.а.в. Али ибн Абу Толибни чақириб рояни унга берди». Бухорий Али р.а. маноқиби (мақтовли сифатлари) ҳақидаги бобда ривоят қилишича, Набий с.а.в. Алига шундай деганлар:

 

«أَنْتَ مِنِّي وَأَنَا مِنْكَ»

«Сен мендансан ва мен сенданман». Муслим Саъд ибн Абу Ваққосдан ривоят қилиб деди: Муовия ибн Абу Суфён Саъдни амир қилиб тайинлар экан, унга: Абу Туробни сўкишингга нима монеълик қилади? - деди. Шунда Саъд: Росулуллоҳ с.а.в.

 

72-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247